РЕСПУБЛИКА МАЪМУРИЙ СУДЛАРИ ТОМОНИДАН КЎРИЛГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН МАЪЛУМОТ

Оралиқ давр бўйича филтрлаш
Худуд Жами кўриб тамомланган маъмурий ишлар Жами жазо қўлланилган шахслар сони шундан Енгилроқ жазо тайинланганлар (МЖтК 33-м. қўлланган) Қўшимча жазо чораси тайинланганлар Маъмурий ишлари тугатилган шахслар сони Транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш шахслар сони шундан Жами оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар шундан Сайёр судда кўрилган маъмурий ишлар сони
Жарима Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш Ашёни мусодара қилиш Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш Маъмурий қамоқ Депортация Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган Маъмурий қамоқ қўлланилган Жарима қўлланилган Ҳуқуқи тикланган Рад этилган Иш тугатилган Кўрмасдан қолдирилган
иш шахс

Маъмурий судларнинг 2019 йил 9 ойидаги фаолиятига оид статистик маълумотлар

Ўтган давр мобайнида ушбу судлар томонидан биринчи инстанция тартибида 286 772 та маъмурий ҳуқуқбузарлик, 25 550 та материал ва 12 159 та оммавий низо, жами 324 481 та иш (материал)лар кўриб ҳал этилган.
209 453 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли маъмурий жазолар тайинланган. Тайинланган жазо тизими таҳлил қуйидагича:
- жарима жазоси тайинланган шахслар – 185 608 нафар;
- махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахслар – 18 058 нафар (шундан 15 837 нафарига жарима билан бирга қўлланилган);
- маъмурий қамоқ тайинланган шахслар – 21 237 нафар;
- бошқа жазолар тайинланган шахслар – 387 нафар.
62 374 нафар шахс огоҳлантирилгани ҳолда, маъмурий жавобгарликдан озод қилинган. Ҳуқуқбузарлик аломати йўқлиги сабабли 2 913 нафар, жазога тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли 10 012 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишни юритиш тугатилган.

Шахс тоифалари кесими бўйича олганда

Тайинланган жазо тизими таҳлил қуйидагича

Қисқача

Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан 12 159 та низолар кўриб ҳал этилган. Шундан, 5 173 таси ёки 42,5 фоизи маъмурий орган, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан, 4 784 таси 39,4 фоизи маъмурий орган, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари юзасидан, 2 202 таси ёки 18,1 фоизи оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан бошқа низоларга оид ишлар ҳисобланади.