Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг 2019 йил 9 ойидаги фаолиятига оид статистик маълумотлар


Ҳисобот даври мобайнида ушбу судлар томонидан биринчи инстанция тартибида 138 962 та даъво ариза, 60282 та суд буйруғи бериш ҳақидаги ариза, жами 199 244 та фуқаролик ишлари кўриб ҳал этилган (2018 йил 9 ойида – 382 560 та).
Фуқаролик ишларининг 120 081 таси бўйича ҳал қилув қарорлари қабул қилинган бўлса, 18 881 таси бўйича тегишли суд ажримлари чиқарилган.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган даъво тартибидаги ишлар 98 080 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 13 420 тага ёки 12 фоизга камайган (2018 йил 9 ойида – 111 500 та).
Камайиш тенденцияси алоҳида тартибда юртиладиган ва суд буйруғи бериш тартибидаги ишларда ҳам кузатилган. Чунончи, ҳисобот даврида ҳал қилув қарори қабул қилинган 22 001 та алоҳида тартиб юритиладиган иш кўрилган бўлса, ўтган йилнинг тегишли даврида бу кўрсаткич 35 668 тани ташкил этган (камайиш – 13 667 та ёки 38,3 %).
2019 йил 9 ойида 60 282 та суд буйруқлари берилган бўлса, бу рақам ўтган йилнинг 9 ойида 210 661 тани ташкил этган (камайиш – 150 379 тага ёки 71,4 %).

Суд мажлисларида кўрилган фуқаролик ишларининг натижалар бўйича таҳлили қуйидагича

Кўрилган фуқаролик ишларининг мазмунига бўйича таҳлили қуйидагича

Ҳал қилув қарори қабул қилинган даъво тартибидаги фуқаролик ишлари

Ҳал қилув қарори қабул қилинган даъво тартибидаги 98 080 та фуқаролик ишларидан:
- 27 701 таси ёки 28,2 фоизи никоҳдан ажратиш;
- 24 233 таси ёки 24,7 фоизи битимлар билан боғлиқ;
- 2 077 таси ёки 2,1 фоизи бола таъминоти учун алимент ундириш;
- 1 165 таси ёки 1,2 фоизи ишга тиклаш;
- 1 045 таси ёки 1,1 фоизи турар жойдан кўчиришга оид ишлар ҳисобланади.

Ҳал қилув қарори қабул қилинган даъво тартибидаги 98 080 та фуқаролик ишларидан

Қисқача

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, ҳал қилув қарори қабул қилинган 27 701 ишнинг 16 739 таси бўйича ариза талаблари қаноатлантирилган бўлса, 10 962 таси бўйича ариза талабларини қаноатлантириш рад этилган. Бундан ташқари, 3 945 та ариза бўйича ишни юритиш тугатилган ёки кўрмасданқолдирилган.
Суд буйруғи берилган талабларнинг 34 715 таси ёки 57,6 фоизи вояга етмаган болалар учун алимент, 10 169 таси ёки 16,9 фоизи иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, 9 390 таси ёки 15,6 фоизи ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, 8 743 таси ёки 14,5 фоизи коммунал хизматлар тўловлар, 5 529 таси ёки 9,2 фоизи солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундиришга оид ҳисобланади.